Саволлар
SotuvON, тарифлар ва тўлов ҳақида кўп сўраладиган саволларга жавоблар.
Instagram паролимни беришим керакми?
Йўқ. SotuvON Instagram'га кирмайди. Сотувчилар Direct'да одатдагидек ёзишади, сотувни эса SotuvON ботига киритишади.
Telegram каналда сотамиз – бизга ҳам мос келадими?
Ҳа. Ҳар буюртмада қайси каналдан келгани белгиланади – Instagram, Telegram ёки бошқа. Ҳисоботларда ва кунлик хабарда савдо каналлар бўйича ажратилади: қайси тармоқ кўпроқ пул олиб келаётгани кўринади.
Сотувчиларга компютер керакми?
Йўқ. Ҳаммаси телефонда: сотув Telegram ботда киритилади, керак бўлса CRM ҳам телефонда ишлайди.
Маълумотларим хавфсизми?
Ҳар дўкон маълумоти алоҳида, ҳар ходимнинг ўз кириши бор, сотувчи фақат ўз сотувларини кўради. Ҳар бир ўзгариш тарихда ёзилади.
Дастур қайси тилда?
Сайт, CRM панели ва Telegram бот тўрт тилда: ўзбекча (лотин ва кирилл), русча ва инглизча. Ҳар ходим тилни ўзи танлайди – раҳбар ўзбекча, сотувчи русча ишлаши мумкин. Қўлланмалар ҳам шу тўрт тилда.
Синов тугаса нима бўлади?
Тариф танлаб тўлайсиз. Тўламасангиз маълумотларингиз ўчирилмайди – дастур фақат кўриш режимига ўтади, тўловдан кейин ҳаммаси қайта ишлайди.
Бир марталик сотиб олса бўладими?
Ҳа – “Биз тайёрлаб берамиз” йўли билан ариза қолдиринг, шартларини келишамиз.
Қандай тўлайман?
Ҳозирча банк ўтказмаси ёки келишув бўйича. Click ва Payme орқали онлайн тўлов тез орада.
Жавоб топмадингизми?
Саволингизни ёзинг – қўнғироқ қиламиз ёки Telegram'да жавоб берамиз.
Бугундан бошланг
14 кун бепул. Созлашни бизга топширсангиз ҳам бўлади.