Асосий мазмунга ўтиш
Instagram ва Telegram дўконлари учун CRM

Сотувчиларингиз сотади, ҳисобни SotuvON юритади

Ҳар сотув Telegram ботда 30 сонияда киритилади. Ҳақ ва бонус ўзи ҳисобланади, қарз ва омбор назоратда – кунлик натижа доим телефонингизда.

  • Карта керак эмас
  • Instagram паролингиз сўралмайди

Таниш ҳолатми?

Instagram ёки Telegram'да 3–10 сотувчи билан ишлайдиган ҳар бир раҳбар шу саволларга дуч келади.

01

“Ким нечта сотди – аниқ билмайман”

Сотувлар Direct'да, дафтарда ва Excel'да тарқоқ. Кун охирида ҳисоб тўғри келмайди.

SotuvON: Ҳар сотув ботда 30 сонияда киритилади – ким нечта сотгани доим кўринади
02

“Сотувчи ҳақини қўлда ҳисоблайман”

Ҳар донага ҳақ, кунлик ва ҳафталик бонус – ҳар ҳафта бир соат ҳисоб-китоб ва тортишув.

SotuvON: Ҳақ ва бонус ўзи ҳисобланади, сотувчи ўз пулини ботда кўради
03

“Қарз ва қолдиқ унутилиб кетади”

Олдиндан тўлов олинган, қолгани етказганда – ким тўламай қолгани эсдан чиқади.

SotuvON: Ҳар буюртмада қолдиқ, эски қарз ва тугаётган товар ҳақида огоҳлантириш

Сотув ва пул – назоратда

Сотувчилар ботда киритади, сиз қарз, омбор ва фойдани кўрасиз.

Сотувчилар учун

Сотув – Telegram ботдан, 30 сонияда

Сотувчи сайтга кирмайди. Ботда товар, ранг, сони, мижоз ва тўловни тугмалар билан танлайди – буюртма CRM'га ўзи тушади, сизга хабар келади.

  • Instagram пароли ҳеч кимга берилмайди
  • Нарх ва омбор қолдиғи автоматик текширилади
  • Сотувчи ўз сотувлари ва ҳақини ботда кўради
Қарздорлик

Ким қанча қарз – кўриниб туради

Олдиндан тўлов ва қолдиқ ҳар буюртмада; қарз неча кундан бери олинмагани рангларда.

Омбор ва фойда

Товар етадими, қанча қолди

Тугаётган товар ҳақида огоҳлантириш ва ой охиридаги соф фойда – автоматик.

Instagram · Telegram

Instagram ва Telegram – бир жойда

Саҳифа ва канал статистикаси, сотиш бўйича қўлланмалар – CRM ичида.

Instagram статистикаси

Бизнес ва Про тарифларида

Instagram саҳифангизни бир тугма билан улайсиз: обуначилар, қамров, реаксиялар ва энг яхши постлар ҳар куни янгиланади. Қамров ўсганда савдо ҳам ўсдими – SotuvON иккаласини бирга кўрсатади.

Telegram канал

Ҳамма тарифларда

Ботни каналингизга администратор қилиб қўшасиз: обуначилар ўсиши, постлар, реаксиялар ва Telegram'дан келган савдо бир саҳифада.

Қўлланмалар

23 мақола

Instagram ва Telegram қоидалари, махфийлик ва сотиш бўйича амалий мақолалар – тўрт тилда, CRM ичида, сизга ҳам, сотувчиларингизга ҳам.

Қандай бошлайсиз – ўзингиз танланг

Иккала йўлда ҳам 14 кун бепул синов ва бир хил имкониятлар.

Ўзим бошлайман

Рўйхатдан ўтинг – дўконингиз шу заҳоти очилади. 14 кун бепул, кейин тариф танлайсиз.

  • 2 дақиқада тайёр
  • Қадам-бақадам қўлланма ичида
  • Саволларга Telegram'да жавоб берамиз
Рўйхатдан ўтиш

Биз тайёрлаб берамиз

Ариза қолдиринг – дўконингизни SotuvON'да биз яратамиз: товарлар, сотувчилар, ҳақ қоидалари ва бот созланади, сиз тайёр ҳолда қабул қиласиз.

  • Товар ва нархларни киритамиз
  • Сотувчиларни қўшиб, ҳақ ва бонусни созлаймиз
  • Логин-паролларни топшириб, сотувчиларни ўргатамиз
Ариза қолдириш
Старт
449 000сўм / ой 3 тагача сотувчи
Про
999 000сўм / ой Сотувчилар сони чекланмаган

Нархлар

Тарифлар ойига 449 000 сўмдан. Ҳамма тарифларда 14 кун бепул синов.

Бугундан бошланг

14 кун бепул. Созлашни бизга топширсангиз ҳам бўлади.